савала
билан улашинг
1. Хивич, қамчи, таёқ, говрон каби нарсалар билан устма-уст урмоқ, калтакламоқ.
-
Кекса подачи шўхлик қилган молларни говрон билан савалаб, узун таёғини унда-мунда қўйиб кетмоқда. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Икки навкар икки тарафдан ўткинчини ҳам, ёш-у қарини ҳам аёвсиз савалаяпти. С. Сиёев, Аваз
-
— Қулоқсиз болани яхшилаб савалаш керак, — деди-да, бир кўзини қисиб қўйди отаси. Ёшлик
2. Зарба бермоқ.
-
Душманни саваламоқ.
3. Шиддат билан ёғмоқ, тинимсиз қуймоқ (ёмғир, қор, дўл ҳақида).
-
Ёмғир савалаган сайин чанг-ғуборли атроф-жавониб тобора мусаффолашмоқда, файзиёб бўлмоқда эди. Ёшлик
-
Унинг [Элмуроднинг] қулоқларини ёмғир аралаш муздек майда дўл савалай бошлади. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Машина қайиқдай чайқалар, қор олд ойнани аямай саваларди. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
4. кўчма Танқид қилмоқ, камчиликларни рўйирост айтмоқ.
-
Уни [Шерзодни] мажлисда роса савалашди. Ў. Ҳошимов, Нур борки, соя бор
-
Мухбирларга рост гапни айтиб бўладими? Роса савалашади [деди кассир]. Газетадан
САВАЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SAVALA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
савала сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан САВАЛА сўзига берилган маънолар
савала сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар