сеп
билан улашинг
1. Сочмоқ, пуркамоқ, сачратмоқ (суюқликлар ҳақида).
-
Ҳар оқшом аяси ҳовлига кўлоблатиб сув сепарди. Кейин райҳон иси билан ўткир тупроқ ҳиди бутун ҳовлини тутиб кетарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Уста вишиллатиб атир сепгач, мижозининг юзини елпиб, сўнг артиб қўяди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
2. Бир текисда сочмоқ (кукун ҳолидаги нарсалар ҳақида).
-
Чучварага мурч сепмоқ. Гўштга туз сепмоқ.
-
Холниса ёзиқ хамирга бир оз урвоқ сепди-да, ўқлоғини айлантириб, яна ёйишда давом этди. С. Нуров, Нарвон
-
Бу одам шошмасдан тухумни арчиди, ҳафсала билан туз сепиб, оғзига солди А. Қаҳҳор, Асарлар
3. қ.х. Бир текисда тарқатиб сочмоқ; экмоқ (дон-дун, уруғ, ўғит ва шу кабилар ҳақида).
-
Меҳнат қилмай роҳат кўрмас, уруғ сепмай экин ўрмас. Мақол
-
— Ҳой чол, манави ер ўлгур шундай ётмасин Озгина сабзи уруғи сепиб қўйсангиз-чи? — деди Тўхтабуви. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
4. кўчма Тарқатмоқ, сочмоқ.
-
Ёғду сепмоқ.
-
Кечанинг олтин чечаклари оғочлар орасидан нур сепади. Уйғун, Асарлар
-
Кенг, текис кўчага узоқдан чироқлар туман ичида хира, совуқ нур сепади. Ойбек, Танланган асарлар
сеп сўзи қатнашган жумлалар:
Сув сепгандай (ёки қуйгандай)
-
Ҳамма ёқ сув сепгандай.
-
Сув сепгандай жимжит. Онда-сонда полиз атрофидан бедананинг ширали овози келади. И. Раҳим, Чин муҳаббат
Сув сепмоқ
-
Гапга хотима бермай, бошқа тарафлардан ҳам камчиликлар топиб, асосли суратда қутидорнинг Отабекка томон ҳароратланаёзган юрагига сув сепмоқчи бўлди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Жиринглаган телефон аланга ола бошлаган мунозара оловига сув сепди. Газетадан
-
Биринчи муҳаббат алангасига сув сепган бебурд, ёлғончи қизни [Ҳайдар] шу тобда аччиқ, аламли сўзлар билан чақиб олгиси келарди. С. Аҳмад, Ойдин кечалар
Ярасига туз сепмоқ
-
Болам, шу муштипар, шу бахтсиз онангнинг ярасига туз сепмасанг, юрак-бағрини қон қилмасанг, даданг келтирган хабарни айтаман. Ойбек, Танланган асарлар
Уруғини сепмоқ
-
Яхшилик уруғини сепмоқ.
-
Низомулмулук фитна уруғини узоқни мўлжаллаб, жуда махфий сепмоқда. Ойбек, Навоий
Ўтга (ёки оловга) керосин сепмоқ
-
Қодирқул турқини бузмай, яна Ҳасан аканинг ўтига керосин сепди. А. Муҳиддин, Инсон қалби оташ
СЕП сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SEP сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сеп сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар