шош
билан улашинг
1. Эришиш, етиш ва шу кабиларга сабрсиз интилмоқ; ошиқмоқ.
-
Аваз Ёшулли билан олишиб гаплашолмади, раиснинг нега шошаётганига ҳам тушунмади. С. Сиёев, Аваз
-
Ёмғир аралаш қор ёғиб турган бўлса ҳам, у негадир шошмас эди. С. Зуннунова, Янги директор
-
— Раҳмат, шошиб турибмиз, — деди Меливой. Ф. Мусажонов, Нозик масала
2. Тез, зудлик билан бажармоқ; тез, илдамлик билан ҳаракат қилмоқ.
-
Одамларнинг шошиб юришига қараганда, қорми, ёмғирми ёғса керак. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Шошиб хатни ёнидан чиқазиб, қўлига берди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Заргаров ҳали қаёққа боришини билмаса ҳам, шошиб, этикларини кийди. А. Мухтор, Бўронларда бордек ҳаловат
3. Тўсатдан юз берган иш, ҳодиса туфайли ҳовлиқмоқ, ҳаяжонланмоқ, эсанкирамоқ.
-
Тўсатдан меҳмонлар келиб, шошиб қолдим. Шошганда лаббай топилмас. Мақол
-
Қудрат эса болаларнинг гапини тинглашини ҳам, атрофдаги бой манзараларни кўриб олишини ҳам билмай, шошиб қолган эди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
шош сўзи қатнашган жумлалар:
Ақли шошмоқ
-
Кўргазмага келганларнинг у ерда-ги экспонатлардан ақли шошади;
-
Ана шу ерга келганда кўпларнинг боши гангиб, ақли шошиб қолди. Ҳ. Ғулом, Машъал
Шошма ҳали ёки шошмай тур
-
Шошма ҳали, пешонангдан отиб, ерга чўзилтирмасам, одам боласи эмасман. Ойбек, Танланган асарлар
-
Сен ўзбошимчани акамга айтиб, адабингни бердириб қўймасамми, сен этаксиз, шошмай тур К. Яшин, Ҳамза
ШОШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHOSH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шош сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар