сифат
билан улашинг
1. флс. Нарса, воқеа, ҳодиса ва шу кабиларни уларнинг ўзига хос белги ва ички хусусиятларига кўра ифодаловчи фалсафий тушунча.
-
Миқдорнинг сифатга айланиши.
2. Нарсанинг, кимсанинг ижобий ёки салбий хусусияти, фазилати, хислати.
-
Инсон сифатлари ичида камтарлик энг яхши фазилатдир. Газетадан
-
Навоий Ҳусайн Бойқарода шоирлик, илмпарварлик сифатларини кўрди. Ойбек, Навоий
-
[Домла ўз-ўзига:] Ҳурматли китобларда айтадилар: Сабрлилик — худонинг ояти, сабрсизлик — шайтоннинг сифати. Шуларга амал қилиб, бир оз сабр қолмоқ керак. Ҳамза, Танланган асарлар
3. Молнинг, маҳсулотнинг ёки ишнинг яроқлилик даражаси, қўйилган талабларга қанчалик жавоб бера олишини белгиловчи хусусияти.
-
Маҳсулотнинг сифатини яхшиламоқ. Ишнинг сифатини оширмоқ.
-
Ноннинг сифати унинг намлиги ва ғоваклиги каби хоссалар билан белгиланади. Ғ. Маҳкамов, Дастурхонимиз файзи
-
Фабрикамизда илғорлар жуда кўп, улар ҳам маҳсулот кўлами учун, ҳам сифати учун курашадилар. Газетадан
4. Қўшма сўз таркибида “ўхшаш“, -симон каби маъноларни билдиради, масалан,
-
девсифат, одамсифат, улуғсифат.
5. тилшунослик Предметнинг белгисини билдирувчи сўзлар туркуми.
-
Нисбий сифат. Туб сифат. Сифат даражалари.
сифат сўзи қатнашган жумлалар:
Сифатида
-
Бир адиб сифатида айтишим мумкинки, бундай фазилатга эришиш осон эмас. С. Кароматов, Олтин қум
-
Мен телепатияга ишонаман. Ғарбда телепатия махсус фан соҳаси сифатида ўрганилаётган эмиш Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
СИФАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SIFAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сифат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан СИФАТ сўзига берилган маънолар
сифат сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар