синтез
билан улашинг
1. Предмет ва ҳодисаларни бир бутун ҳолда, уларни ташкил этувчи қисмларнинг бирлиги ва ўзаро боғланишида ўрганадиган илмий-тадқиқот усули; зид. анализ.
-
Синтез усули билан фақатгина табиий фанларнинг эмас, балки техник ва ижтимоий фанларнинг интеграциялашуви натижасида кибернетика, бионика, семиотика, тизимлар назарияси яратилди. Фалсафа
2. ким. Бир хил кимёвий бирикмалардан бошқа бирикмаларни ёки содда элементлардан мураккаб бирикмаларни ҳосил қилиш; шундай бирикмаларнинг ҳосил бўлиши.
-
Саноатнинг йирик тармоқлари, жумладан, бўягичлар, пластмассалар, синтетик каучуклар ва бошқаларни ишлаб чиқариш органик синтез асосида ривожланди. ЎзМE
-
Ҳужайра ҳаётида оқсил синтези асосий жараён ҳисобланади. Фан ва турмуш
3. Кўчма Бирор фаолиятнинг умумлашган бирлиги, умумлашмаси; ҳосил бўлган яхлитлик.
-
Зайнаб ва Омон поэмаси Ҳамид Олимжоннинг урушдан бурунги ижодий фаолиятининг синтезидир. Ўзбек адабиёти
4. Бир неча хил санъат тури қўшилмаси, бирикмаси (инсонга ҳар томонлама эстетик таъсир кўрсатади).
-
Санъатимизда замонавий меъморчилик билан монументал санъат синтези тобора табиий тус олмоқда. Газетадан
СИНТЕЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SINTEZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
синтез сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар