сирка
билан улашинг
Сирка кислотанинг сувдаги эритмаси — меваларни консервалашда, овқатга қўшиладиган зиравор сифатида ишлатиладиган ўткир ҳидли, аччиқ-нордон мазали суюқлик (уй шароитида узум, олма ва шу кабилар ширин меваларнинг шарбатидан ҳам махсус усулда тайёрланади).
-
Узум сиркаси. Овқатга сирка солмоқ.
-
Овқатга мурч, пиёз, сирка кабиларни қўшиш, лимон суви ёки нордонроқ дорилар бериш иштаҳа пайдо қилиши мумкин. Н. Исмоилов, Касалларни парвариш қилиш
-
Тўлаган энгашиб, дастурхоннинг бир четига соқолини артди, дон тиқилган товуқдай бўйнини чўзиб кекирди, сирка ичгандай афтини буруштириб: — Жуда тўйдим Азбаройи худо! А. Қаҳҳор, Танланган асарлар
сирка сўзи қатнашган жумлалар:
Сиркаси сув кўтармайдиган (одам)
-
Мажлис-да унга: — Сен бола, чучварани хом санаб юрибсан. Шошма ҳали, жўжани кузда санаймиз. Бу қанақаси, сирканг сув кўтармайдиган бўлиб қопти, — дейишди. С. Аҳмад, Сайланма. Ҳақиқатда, [
-
Исмоил ота] сиркаси сув кўтармайдиган одам. У. Назаров, Исмоил тажанг
Бит тухуми.
-
Ёмондан ит яхши, Сиркадан бит яхши. Мақол
-
Боланинг эркаси — битнинг сиркаси. Мақол
СИРКА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SIRKA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сирка сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар