система
билан улашинг
1. Иш-ҳаракат, турли жараён ва шу кабиларда қисмларнинг ўзаро жойлашиши ва боғлиқлигидаги тартибот, тизим.
2. Нарса, ҳодиса ва тушунчаларнинг таснифи.
-
Линнейнинг ботаник системаси.
3. Бирор таълимотда асос бўлган қоидалар, қарашлар, тамойиллар мажмуи.
-
Декартнинг фалсафий системаси.
4. Бирор иш методлари, тартиб-усуллари мажмуи.
-
Даволаш системаси. Таълим-тарбия системаси.
-
Таълим-тарбия савиясини оширишда кабинет системасига ўтиш ўзининг афзалликларини кўрсатаётир. Газетадан
5. Қонуний тартибда жойлашган ва ўзаро узвий боғланган қисмлардан, элементлардан таркиб топган бутунлик.
-
Тилнинг товуш системаси. Терминологик система. Қон томирлар системаси.
-
Маълумки, замин Ер сайёраси Қуёш системасида коинотнинг бир кичик бўлаги сифатида пайдо бўлди ва тараққий этди. Газетадан
-
Олимларнинг якдиллик билан айтишларича, марказий нерв системаси ғоят нозик нерв ҳужайраларидан иборат. Саодат
-
Элементлар даврий системасини яратган Менделеев университетга кириш учун бир неча марта уринган, лекин ҳар сафар химиядан йиқилган. Фан ва турмуш
6. Вазифаларига кўра бир хил ёки ташкилий жиҳатдан бир бутун бўлиб бирлашган ташкилотлар ёки муассасалар мажмуи.
-
Халқ маорифи системаси. Фанлар академияси системаси.
7. Бир мақсад, айни бир иш, вазифани бажариш учун белгиланган мослама, машина, механизм ва шу кабилардан таркиб топган яхлит техник қурилма.
-
Иситиш системаси. Энергетик система. Суғориш системаси.
-
Унинг ташаббуси билан боғча газлаштирилди, қишда буғ билан иситиш системасига ўтказилди. Газетадан
8. Бирор ишни ташкил этиш, уюштириш ёки амалга ошириш шакли, принципи.
-
Сайлов системаси. Меҳнатга ҳақ тўлаш системаси.
9. Ижтимоий тузум, ижтимоий қурилиш шакли.
10. Меъёрий, одатий, мунтазам тусга кирган, шу тарзда амалга ошадиган иш-ҳаракат, жараён.
-
Эрталабки гимнастика ўзига хос системага айланди.
СИСТЕМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SISTEMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
система сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар