снаряд
билан улашинг
1. Артиллерия қуролларидан отиладиган ўқ-дори тури.
-
Портловчи снаряд. Ёндирувчи снаряд,
-
Артиллерия учун снаряд сув ва ҳаводек зарур бўлгани учун, Воҳидов фурсатни бой бермай, снарядларни елкасига қўйиб таший бошлади. Газетадан
-
Тепада снарядлар портлар, гилзадан ясалган заиф исчироқ ҳар ларзада пирпираб, қоронғи ер қаъридаги ҳаётни зўрға ушлаб тургандек туюлар эди. А. Мухтор, Асарлар
2. Баъзи техник қурилмалар номи.
-
Ер қазувчи снаряд.
3. Гимнастика асбобларининг умумий номи.
-
Снарядда машқ қилмоқ.
-
Унда [мусобақада] россиялик спортчи Т. Лисенко снарядни 77 метр-у 80 сантиметрга улоқтирди. Газетадан
СНАРЯД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SNARYAD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
снаряд сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар