соат
билан улашинг
1. Сутканинг йигирма тўртдан бир улушига тенг вақт ва шу муддатни кўрсатувчи вақт ўлчови.
-
Бир соат — олтмиш минут. Орадан уч соат ўтди.
-
Отабек Марғилонга ҳар нимадир бир соат илгарироқ етиш учун ошиқар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Эллик қадамча йўлни, назаримда, бир соатда босгандай бўлдим. С. Сиёев, Ёруғлик
2. Туш пайтидан ёки ярим кечадан бош-лаб шу ўлчовда ҳисобланадиган вақт оралиғи; пайт.
-
Қутидор, одатига қарши, бозордан кундуз соат учларда қайтиб келди-да, Отабекни сўради А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Мажлис роппа-роса соат бирда бошланди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
[Ҳасанали] Ухламай кутиб ўтирди. Аммо [Отабек] тунги соат ўн бир бўлса ҳам келмас, ўн иккида ҳам дараксиз эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Солиҳ иш вақти тугашига икки соат қолганда нарсаларини йиғиштирди. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
3. Вақтни сутка давомида шу ўлчовда ўлчайдиган асбоб.
-
Олтин соат. Чўнтак соат. Девор(ий) соат.
-
Чарм камзулли йигит ён чўнтагидан занжирли соатини олди, қопқоғини қирс эткизиб очди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Врач Мамлакатнинг томир уришини соатига қараб ўлчади. Ў. Усмонов, Сирли соҳил
4. Ўқув машғулоти учун белгиланган 40 минутли ёки 45 минутли вақт, дарс.
-
Ўзбек тили учун ҳафтада тўрт соат ажратилган.
-
Бир ўқувчининг бир соат дарс қолдириши ҳам унинг билимига таъсир қилади. Газетадан
5. Умуман, вақт, фурсат, пайт, он.
-
Толе соатини кутмоқдан ўзга иложимиз йўқ [деди подшоҳ Навоийга]. Ойбек, Навоий
-
Бу кунги кеч Отабек билан Ҳомиднинг қайси бирларининг сўнг соатлари етганлиги шу қоронғи тун каби қоронғи эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Меъмор бўлса икки шогирднинг сап қуюшқондан чиқиб, талтайишаётганидан энсаси қотиб келарди: кони шундоқ яхши соатларда унинг ёнида ўғли Низомиддин ҳам бўлса! Мирмуҳсин, Меъмор
6. Маълум мақсад учун белгиланган, хос вақт.
-
Қабул соатлари. Иш соати.
-
Ўрдага алоқаси бўлмаган кишилар боққа киролмаслар, фақат ҳафтада бир кун кўнгил очиш соатларида, баъзи мустасно зотлар учун боғнинг йўли очиқ бўлар эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
7. Соат (эркаклар исми).
СОАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SOAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
соат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар