солин
билан улашинг
1. Солмоқ 1-2, 4-5, 7-9, 12-19, 21 феълининг мажҳул нисбати.
-
Жажжигина хона биллур қандилдан ёғилаётган нурга тўлган, деворлардаги кекса артистларнинг суратлари солинган рамкалар ойнаси ярақлаб турарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Узукларга солинган Кўздай бўлди Ойчинор. Ойсулув
-
Сув йўқ, сув солинган кўзача отнинг тагида қолиб синган. А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Шимининг тиззаси билан ўнг чўнтагининг тагига ямоқ солинган эди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Супанинг қаршисига, ўн қадамча нарига мўъжазгина бир чорпоя қўйилиб, унга самоварнинг эски-туски палослари солинди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Тўғри, идишларни ўз вақтида қайтармаган савдо ташкилотларига жарима солиняпти. Газетадан
-
Зайнабнинг оғаси томонидан ушланиб, кишанга солинган можароси эшитилди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ҳовлининг уч томони бир уй, бир айвон қилиб қаторасига солинган янги бинолар билан ўралган, бир томони гилосзор боғча. Ойбек, Танланган асарлар
-
Набигулнинг акаси Қодирга попоп машина билан гул солинган қора бахмал бир рўйжа кўрсатди. А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Лекин схематик, тили ғализ, баъзи қоида ва шаблонга солинган асарлар кишиларга ёқмаяпти. ЎТА
-
Агар соябон аравада кетаётган икки хотиннинг висир-висирига қулоқ солинса, балки Тешабойнинг сирини билиб олиш мумкин бўлар? М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Солмоқ 17 феълининг ўзлик нисбати.
-
Ғуломжон шунча гуллар ичидан излаган гулини топмадими, Қўллари осилиб, боши солиниб чиқди гулзордан. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. Осилмоқ, осилиб тушиб турмоқ.
-
Маъмуржоннинг ўсиқ қошлари солинди, гўё шу қошлар оғирлигидан кўзлар ерга қарарди. Ш. Холмирзаев, Тўлқинлар
СОЛИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SOLIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
солин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар