солиқ
билан улашинг
1. Давлат томонидан амалдаги қонунлар асосида юридик ва жисмоний шахсларнинг даромади ёки мол-мулкидан ундириладиган ва бюджетга ўтказиладиган мажбурий тўлов.
-
Маҳаллий солиқ. Даромад солиғи. Солиқ йиғмоқ. Солиқ тўламоқ.
-
Унинг [Мусулмонқулнинг] ўз кайфича ойда эмас, ҳафтада солиб турган солиқлари фуқароларнинг терисини шилса остириб, кестириб туриши хосни ҳам эсанкиратди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Солиқ имтиёзлари беришнинг хилма-хил шакллари жаҳондаги кўпгина мамлакатларнинг солиқ амалиётида қўлланади. ЎзМE
2. Бирор харажатни қоплаш, бирор маърака-маросимни ўтказишга ёрдам бериш мақсадида ўзаро келишиб, кўпчиликка (асо-сан қариндошлар ва яқин кишиларга) сочилган, тақсимланган тўлов, йиғим.
3. этн. Олиқ-солиқдаги битимга мувофиқ, куёв томондан келин томонга берилиши лозим бўлган пул ва нарсалар.
Қуйи солинган, осилган, солиғлиқ.
-
Унинг [Дадамат аканинг] қовоғи солиқ, кўринишидан жаҳлдор одамга ўхшарди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Ранги қув ўчиб, беҳуш каби қотган Аҳмад Ҳусайн боши қуйи солиқ эди. Ойбек, Нур қидириб
СОЛИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SOLIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
солиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар