станция
билан улашинг
1. Темир йўл поездлари ёки қуруқликдаги бошқа транспорт воситалари тўхтайдиган жой; шу жойга тегишли иншоот ва хизматлар мажмуи.
-
Темир йўл станцияси. Метро станцияси.
-
Поезд Тошкентдан чиққандан бери йўл-йўлакай ҳар разезд, ҳар станцияда вагонларга гул отаверишган эди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Чоллар, келинчаклар, ҳассага таяниб қолган кампирлар станция биноси тепасидаги радиокарнайга тикилишган. С. Аҳмад, Уфқ
2. Махсус вазифа бажарувчи айрим муассасалар, корхоналар ёки илмий-текшириш иши олиб борувчи муассасалар номи.
-
Телефон станцияси. Метеорология станцияси. Селекцион станция,яш
-
Шу боисдан бу ерда сейсмик станция қурилди ва кенг кўламда сейсмологик, геофизик кузатишлар бошлаб юборилди. Фан ва турмуш
-
Зиммамизда бир ярим мингта дизел насос станцияларини электр энергиясига ўтказишдек катта вазифа турибди. Газетадан
3. Бортида илмий асбоб-ускуналари бўлган космик аппарат.
-
Космик станция, я Мутлақо кутилмаганда Салют-7 орбитал станцияси билан алоқа узилди. Фан ва турмуш
СТАНЦИЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
STANSIYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
станция сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар