студия
билан улашинг
1. Рассом ёки ҳайкалтарош ишхонаси.
2. Рассом ёки актёрлар тайёрлайдиган мактаб.
3. Таълим-тарбия машғулотлари амалий-ижодий иш билан биргаликда олиб бориладиган, актёр, созанда, рассом ва шу кабилар тайёрлайдиган мактаб.
-
Балет студияси. Опера студияси.
-
Москвадаги ўзбек театр студияси ўқувчилари жиддий постановкалар тайёрлаган эдилар. Ҳ. Носирова, Мен ўзбек қизиман
4. Саҳнавий (ёки тасвирий) санъат асосларини ўрганадиган, асосан ёшлардан ташкил топган театр (ёки рассомлар) ижодий жамоаси.
-
Бу орада ёнимга зарварақ тўн кийган икки артист келиб ўтирди. Студиянинг таомилига кўра, мен ҳам уларга парво қилмай, ўтиравердим. Ҳ. Аҳмар, Яккама-якка
5. Бадиий ва бошқалар фильмлар яратувчи ижодий ва техник ходимлар жамоаси; шу жамоа ишлайдиган жой, киностудия.
-
Ҳужжатли фильмлар студияси.
-
Фильмлар Тош-кент студиясининг ўз ижодий кучлари билан ўз павилонида олиниб, ўз фабрикасида тайёрланади. Газетадан
6. сўзлашув тили Радио эшиттириш ва телекўрсатувлар олиб бориладиган махсус бино; радиостудия ёки телестудия.
7. Умуман, сурат олиш, овоз ёзиш ва шу кабилар мақсадлар учун жиҳозланган иш жойи.
-
Тошкентда яқинда грампластинкалар учун овоз ёзиб оладиган студия очилган эди. Л. Пўлатов, Янги студияда
СТУДИЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
STUDIYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
студия сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар