атроф
билан улашинг
1. Теваракдаги фазо, жой, ер; ҳамма тараф.
-
Кун ботган, бутун атроф қоронғилашган эди. С. Айний, Қуллар
-
Йўлчи атрофга кўз ташлар, шамолда шилдираган ҳар баргдан чўчир эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Куй кечанинг жимлигида атрофга равон оқади. С. Зуннунова, Олов
2. Теваракдаги яқин жой, яқин орадаги ерлар.
-
[Ёрмат] Атрофдан биронта тарвуз топиб келтириш учун Ўрозга ялинди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Қорабулоқ қишлоғи ва атрофига қозилик қилувчи маълум зот эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. Бирор нарсанинг гир айланаси, тевараги ёки чети, зиҳи.
-
Атрофи қора, ўртаси гулли патнис. Дастурхон атрофи. Ҳовуз атрофи.
-
Асрорқулнинг кўз атрофи қизариб, юзида сохта табассум акс этди. А. Қаҳҳор, Асрор бобо
4. кўчма Теваракдаги муҳит, кишилар.
-
Марямхон ўзи тўқиганми ё атрофдан эшитганми, ҳар вақт шундай жавоб берар эди: Кундош — бошингда тош, кўзингда ёш. Ойбек, Танланган асарлар
5. 3-шахс жўналиш келишиги ва ўрин-пайт келишиги аффикслари билан кўмакчи вазифасида қўлланади (атрофида).
АТРОФ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ATROF сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
атроф сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар
Янги сўзлар
- Сунъий интеллект код агентлари (AI Code Agents)
- ивент
- релокант
- эмбоссер
- бир томонламалик (Bias)
- шоурма