манба
билан улашинг
1. геогр. Дарёларнинг бошланиш жойи.
2. Бирор нарса олинадиган, чиқадиган ёки ишлаб чиқариладиган жой, қурилма ва шу кабилар
-
Хомашё манбаи. Газ манбалари. Электр манбаи.
-
[Бу ерлар] Ширин-шакар мевалар ва қовун-тарвуз маконига, арпа-буғдой, макка ва сабзавот манбаига айланади. С. Кароматов, Сўнгги бархан
3. кўчма Бирор нарса, иш-ҳаракат ва шу кабиларнинг юзага келиши, фаолият учун асос-омил бўлган нарса; сабаб.
-
Илмсизликни ночорлик ва ношудлик, алам ва ситам, хўрлик ва бахтсизлик манбаи дейишади. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
4. Илмий тадқиқот ишлари учун асос бўлган асар, ҳужжат ва шу кабилар
-
Бу [Ҳиндистон сафарномаси] Ҳиндистон билан Ўрта Осиё халқлари ўртасидаги қадимий алоқаларни ўрганишда фойдали манбадир. Газетадан
МАНБА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MANBA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
манба сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар