маънан
билан улашинг
1. кам қўлланилади Маънавий жиҳатдан, маънавий томондан.
-
Унинг [Юсуфбек ҳожининг] ҳар бир раъйига Нормуҳаммад қушбеги қонунан мажбур бўлмаса-да, маънан бир мажбурият ҳис этар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Маънан ва жисман эзилган Анвар гўё ҳушсиз каби, бошини икки қўли орасига олиб, сандал устига энгашди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
2. Маъно жиҳатдан, маъносига кўра.
-
Маънан бир хил сўзлар.
МАЪНАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MAʼNAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
маънан сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар