мана
билан улашинг
1. олм. Сўзловчининг қўлида ёки яқинида турган нарсани, бўлаётган ёки бўлиб ўтган воқеа, ҳодисани кўрсатишда ишлатиладиган сўз.
-
— Китобинг қани? — Мана, Мана кечаги айтган ўртоғим.
-
— Мана, бекачим, — деди кулиб Тўйбека, — Анови кунги ёш меҳмонни сенга мақтасам, аччиқландинг, аммо келиб-келиб сени ўшанга бердилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Мана, икки ойнинг ичида яйдоқ дала юзи ям-яшил ғўза ниҳоллари билан қопланди. Газетадан
2. Кўрсатиш олмошлари олдида келиб, кучайтирув ва таъкид билдиради.
-
Урушга орзумандмисиз, мана бу бойвачча укангизни олиб жўнай беринг, йўл очиқ. Ойбек, Танланган асарлар
3. юклама Алоҳида таъкид билдиради.
-
Йигитларни элтиб, тўппа-тўғри ўқ тагига ҳайдайдилар, мана, кейин эшитиб қолармиз. Ойбек, Танланган асарлар
-
Мана, бошқарма план бўлимида уни роса қизартиришди. С. Аҳмад, Бош оғриғи
4. Ундов гапда ҳайрат, киноя, таажжуб каби маъноларни билдиради.
-
Ана ҳусн-у мана малоҳат! Мана бамаънилик! Мана илм-у қобилият! Мирмуҳсин, Меъмор
МАНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MANA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мана сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар