суҳбат
билан улашинг
1. Икки ва ундан ортиқ киши ўртасидаги ўзаро сўзлашув; мусоҳаба; гурунг.
-
Қизғин суҳбат. Гангир-гунгур суҳбат. Хушчақчақ суҳбат. Суҳбати ширин одам. Булоқнинг суви тиниқ, Дононинг — суҳбати. Мақол
-
Санжар Тилла суҳбат чоғи гинахонлик тарзида деди. К. Қаҳҳорова, Чорак аср ҳамнафас
-
Меъморнинг икки қўли орқасида, ошналарининг суҳбатига қулоқ солиб тургандек бўларди-ю, кўзлари юз қадамча нарида чодир қураётган шогирдларида, ўғил бола кийимини кийиб олган шаддод қизида эди. Мирмуҳсин, Меъмор
2. Бирор мавзуда эшитувчилар билан фикр алмашинув, савол-жавоб тариқасида ўтказиладиган машғулот; мулоқот.
-
Экология ҳақида суҳбат.
-
Муфтий ҳазратлари, сиз билан ахлоқ-одоб ҳақидаги суҳбатимиз аҳли жамоага фойда бўлади. Газетадан
3. кўчма кам қўлл. Ўтириш, улфатчилик.
-
Тантибойвачча базмини, суҳбатини кўрган кўп хотинларни энди секин-секин унута бошлади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Адабсиз, баҳрасизлар суҳбатин ҳаргиз ҳавас қилма, Тўкилгай обрўйинг, беҳуда завқ-у сафодан кеч. Ҳабибий
суҳбат сўзи қатнашган жумлалар:
Суҳбат қилмоқ (ёки айламоқ, қурмоқ)
-
Аҳмон дев суҳбат қилмоққа мойил бўлди. Маликайи айёр
-
Навбаҳор очилди гуллар, сабза бўлди боғлар, Суҳбат айлайлик, келинглар, жўралар, ўртоқлар. Муқимий
-
Чойхона сўриларида одамлар чой ичиб, суҳбат қуриб ўлтирибдилар. Шарқ юлдузи
СУҲБАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SUHBAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
суҳбат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар