суннат
билан улашинг
1. дин. Ҳадисларда тарғиб этилган, ибодатда ҳам, муомалада ҳам қўлланувчи амал.
-
Ўғил болани хатна қилиш, уйланиб оила қуриш, фарзандларга яхши исм қўйиш суннат амалларидан саналади. ЎзМE
-
Ортиқча мол-у дунёсидан хайр-у эҳсон қиладиган ва суннатга амал қилиб, бидъатларга ўтиб кетмаган кишиларга қандай яхши! Фан ва турмуш
2. Суннат тўйи Ўғил тўйи, хатна тўйи.
-
Қиз чиқарадиган, ўғил уйлантирадиган, суннат тўйи қиладиган хотинлар ўз тўйларини Ўзбек ойим кенгашидан ташқари жўната олмас эдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Суннат (эркаклар исми).
суннат сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳам фарз, ҳам суннат
-
— Қизим, — деди Эрназар ака соқолини ўйчан силаб, — ўтган сафар жуда маъқул гап айтдингиз. Ўйлаб қарасам, ерни яхшилаш ҳам фарз, ҳам суннат экан. И. Раҳим, Ихлос
СУННАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SUNNAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
суннат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар