тўсиқ
билан улашинг
1. от Йўлни тўсиш, бекитиш, иҳота қилиш ёки икки жойни бир-биридан ажратиш учун ясалган қурилма; ғов, иҳота.
-
Чий тўсиқ. Ҳарбий тўсиқ. Сув тўсиқдан ошиб ўтди.
-
Ҳадемай, шох-шаббалардан катта тўсиқ ҳосил бўлди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Шифтгача етиб бормаган фанер тўсиқ орқали гаплар баралла эшитиларди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Танклар унча-мунча тўсиқни назар-писанд қилмай, даҳшат ва ишонч билан масофани қамрарди. Ойбек, Қуёш қораймас
2. кўчма Тўсқинлик, қаршилик; тўғоноқ, ғов.
-
Тўсиқ бўлмоқ.
-
Ҳаёт нашидаси шу кураш, хавф-хатар, тўсиқларни енгиб ўтиш, интилиш борлиги учун ҳам қизиқ, лаззатли. С. Нуров, Нарвон
3. сифатдош Тўсилган ҳолатли, тўсиб қўйилган.
-
Тўсиқ йўл. Ҳовузнинг атрофи тўсиқ.
ТЎСИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘SIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тўсиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар