тўс
билан улашинг
1. Тўсиқ қуриб, ғов солиб, ўтиб бўлмайдиган қилмоқ, бекитмоқ ёки иккига ажратмоқ.
-
Дарёни тўсмоқ. Ҳовлини чий билан тўсиб олмоқ.
2. Тўсқинлик қилмоқ, йўлига ғов бўлмоқ, йўналишига тўсиқ бўлмоқ; ўтказмай қўймоқ, тўхтатмоқ.
-
Баҳор қўлларини кўтариб, кичкина нам кафтлари билан ғир-ғир шабадани тўсди. Ш. Рашидов, Қудратли тўлқин
-
— Ўғил, қандай бўлмасин, отанинг қули бўлади, — элликбоши бойваччанинг олдини тўсди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Сизга ўхшаш даллолларга ҳожат йўқ. Мен сизни хўп синаганман. Сиз халқ бўронини тўсмоқчимисиз? Ойбек, Танланган асарлар
3. Пардалаб, пана қилиб бекитмоқ, пардаламоқ, паналамоқ.
-
Саҳнани қизил духоба парда тўсди.
-
Ғуломжон қизнинг чап қулоғини тўсиб турган жингалак зулфига тикилиб тўхтади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Чайла эшигини шинели билан тўсиб титраб-қақшаб гугурт чақди. Ойбек, Қуёш қораймас
тўс сўзи қатнашган жумлалар:
Йўлини тўсмоқ
-
Сув йўлини чим босиб тўсдик.
-
— Керак эмас, кира кўрманг! — йўлни тўсди Ҳури. Ф. Мусажонов, Нури
-
Биз тантанали, қизғин, ғайратли, оммавий иш бошлаш билан ҳамма иғволарнинг йўлини тўса оламиз. А. Мухтор, Опа-сингиллар;
-
Бу ерларда мени ёлғиз билдингми? Йўл тўсмоқчи бўлиб, чиқиб келдингми? Ёдгор
Чақалоқни, ёш болани ҳожат учун қулай вазиятда тутиб, ушлаб турмоқ.
ТЎС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘S сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тўс сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар