тўрва
билан улашинг
Кичкина қопчиқ; халта.
-
Бўз тўрва. Бир тўрва ёнғоқ. Қўрбоши ҳам, тўрвасини йўқотган гадойдек, қушбегининг чап ёнига, Кумушбибининг юқорисига бориб ўтирди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ҳар хил асбоб-ускуналар солинган тўрвасини катта темирга илиб, обкашдай елкасига қўйиб олган челак тузатувчи гуркураган овози билан жимжит маҳаллага жон киргизиб борарди: — Че-ла-ак ту-за-та-ма-ан! П. Турсун, Ўқитувчи
тўрва сўзи қатнашган жумлалар:
Тузлуқ тўрва
Тўрва қоқди
-
Ҳайдар Абдураҳмон отанинг кенжа ўғли тўрва қоқди боласи эди. М. Муҳамедов, Қаҳрамон изидан
-
Айниқса, Мавлон аканинг тўрва қоқдиси Нишонбой серхархаша. Ҳ. Ғулом, Машъал
ТЎРВА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘RVA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тўрва сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар