суриш
билан улашинг
1. Сурмоқ феълининг биргалик нисбати.
-
Умид билан бир ёстиққа бош қўйиб, нималарни орзу қилишмаганди. Қучоқлашиб, кўзгуга тикилганча, ширин ўйлар суришарди. Ёшлик
2. Жанг қилмоқ, олишмоқ.
-
Ҳасанхон шу майдонда урушиб, суришиб, олишиб, солишиб, урушмоқдан армони қолмади. Эргаш Жуманбулбул ўғли
3. сўзлашув тили Мириқиб шахмат ўйнамоқ, шахмат тахтасида жанг қилмоқ.
-
Бироқ масаллиқ қозонга тушиб, улар беш-олти қўл эзилишиб шахмат суришди ҳамки, Зиёд муддаога ўтмасди — ёрила қолмасди. М. Мансуров, Ёмби
4. Ҳисоб-китоб қилиб, бир-бирига ўтган қарз ёки ҳақни тўлаб, орани очмоқ.
-
— Дийдиёйингни қўй, — деди Зариф найза. — Ака-ука кейин суришиб кетаверасанлар. Х. Султонов, Бир оқшом эртаги
СУРИШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SURISH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
суриш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар