суркал
билан улашинг
1. Суркамоқ феълининг мажҳул ва ўзлик нисбати. Деворга суркалмоқ.
-
[Муҳсина хоним:] Ҳадеганда йиғлай олмайман, айниқса, кинода панд беради шу одатим, ноиложликдан дори суркалган рўмолчани кўзга суртаман. М. М. Дўст, Лолазор
-
Урғочи шер ҳеч қандай ҳужум қилмасдан, кўзидан ёшини тўкиб, ерга суркала-суркала келаверибди. Эртаклар
2. Ёйилиб кетмоқ, ёйилиб, ифлос, доғ-дуғ бўлмоқ.
-
Стол қимирлаб, хатим суркалиб кетди.
3. кўчма Салб. Хиралик билан суқилмоқ, ёпишмоқ, кимса атрофида ёки бирор доирада ўралашиб юрмоқ, пашшахўрда бўлмоқ.
-
Мулла Мамасолиҳ Уста Бабудни ийдириш учун хушомадомуз бир оҳангда балчиқдай суюлиб, суркалиб давом этди. Н. Мақсудий, Лайлатулқадр
СУРКАЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SURKAL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
суркал сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар