суюл
билан улашинг
1. Маълум даражадан суюқроқ бўлмоқ.
-
Лойга сувни кўп қуяверманг, суюлиб кетади.
2. физика Сиқилиб ёки эриб, суюқ ҳолга келмоқ (газ ёки қаттиқ жисмлар ҳақида).
суюл сўзи қатнашган жумлалар:
Мияси суюлмоқ
-
Махдум уламо, амалдор ва ғайрилардан шунинг каби сипоришларни қабул қила-қила, жуда мияси суюлган эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
Қариб қуюлмаган, ачиб суюлмаган
-
— Ҳали ҳам ўша шилқимлигинг қолмабди. Қариб қуюлмабсан, ачиб суюлмабсан, — деди мулла Мамасолиҳ Ҳудҳуд сўфига. Н. Мақсудий, Лайлатулқадр
Сийлаган, ҳурмат-иззат қилган ёки эркалатган сари ҳаддан ошмоқ, чегарадан ташқари иш қилмоқ.
-
Раҳимов Масафоевни чап ёнидаги жойга чақирди. Бунақа пайтларда Масафоев жуда суюлиб кетарди. С. Аҳмад, Жимжитлик
-
— Хумор бўлганда қандоқ! — дедим бир оз суюлиб. Газетадан
СУЮЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SUYUL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
суюл сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар