така
билан улашинг
1. Эчкининг эркаги; соғлом насл олиш учун танлаб олинадиган зотли эркак эчки.
-
Тоғ такаси тек турса, оч қолади. Мақол
-
Кенжа аста қўйлар орасидан бориб, қора таканинг оёғидан маҳкам ушлади. Н. Фозилов, Дийдор
2. Туркман қабилаларидан бирининг номи.
-
Така туркман.
-
Кўчада юрган кимса борки, ўққа учди, така ёвмит қиличига йўлиқди. С. Сиёев, Аваз
така сўзи қатнашган жумлалар:
Така бўлсин, сути бўлсин
-
Мунтазирман ҳар қандай буйруғига ер ўпиб, Така бўлса, сути бўлсин, ийдириб юмшатаман. Муштум
Така соқол(ли)
-
[Бўри полвон] Кенг ҳам дўнг пешонасини чўзиқ жағи, така соқолини силади. Т. Мурод, Юлдузлар мангу ёнади
-
— Яхши ухладингми? — деб сўради така соқолли нонуштадан сўнг. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
Бангладеш Халқ Республикасининг пул бирлиги.
ТАКА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAKA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
така сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар