таслим
билан улашинг
Курашда, жанг, тортишув ва шу кабиларда енгилиб, қаршиликни тўхтатиш, мағлубиятни тан олиш.
-
Таслим билмас қўшиним ана менинг, Ғазаби бор бир дунё — оташга тенг. Ҳ. Олимжон
-
Ўзини ишқ азобларини енгишга, мақсадга етишга қодир деб билган одам таслимни тан олмайди. А. Обиджон, Аканг қарағай Гулмат
таслим сўзи қатнашган жумлалар:
Таслим бўлмоқ
-
Душман таслим бўлди.
-
Қуршовда қолган немисларни таслим бўлишга чақирдик. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Жаҳл отига минган хон беҳуда уринди, қиз таслим бўлмади. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Бўтабой аскиядан енгилиб, таслим бўлдим, дегандек икки қўлини кўтарди. С. Аҳмад, Ҳукм;
-
Мунча минг ёш-яланг келади-ю, чўл дарров таслим бўлади-қўядими? Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
Таслим қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Душманни таслим қилмоқ.
-
Тожиали Бобоев Берлинни босиб олиш, гитлерчиларни таслим этиш учун муносиб ҳисса қўшди. Т. Рустамов, Мангу жасорат;
-
Рақибини таслим қилмоқ.
Жон таслим қилмоқ
-
Унинг жон таслим қилганига ишонч ҳосил қилгач, хонга қаради. С. Сиёев, Ёруғлик
ТАСЛИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TASLIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
таслим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар