текис
билан улашинг
1. Юзида ғадир-будир, баланд-паст, ўнқир-чўнқир жойлари бўлмаган; силлиқ.
-
Текис тахта. Текис майдон. Текис девор.
-
Кеча қоронғи ва туманли эди. Кенг, текис кўчага узоқдан чироқлар туман ичида хира, совуқ нур сепади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Йўл текис, машина силжимасди. С. Аҳмад, Уфқ
2. Жойлашиш, ўлчам (ҳажм ёки бўй) ва шу кабилар жиҳатдан бир хил.
-
У жилмайганида, қизларникига ўхшаш, текис тишлари ярқ этиб кетди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Бўйи баланд, қомати келишган, қора соқоли иягида текис қилиб қирқилган. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Кўк блузка кийган икки қиз Башоратларнинг олдига келди. Улар бир-бирларига жуда ўхшар, бўйлари ҳам текис, жуда чиройли қизлар эди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
3. Бир маромда, бир хил тезликда.
-
Текис ҳаракат. Текис одим.
-
Худди цирк отларидай безатилган семизгина, силлиққина бўз от текис олиб кетди. Ойбек, Нур қидириб
-
Ундан нарироқда қора калхат, санъатини намойиш қилаётгандай, бир текис сузиб юрибди. Н. Фозилов, Дийдор
4. равиш Бараварига, ёппасига бир вақтда; шиға, қийғос.
-
Уруғларни текис ундириб олмоқ. Гилослар бир текис гуллади. Ғўзалар бир текис униб чиқди.
-
Ҳар сафар текис чиқиб, яшнаб ўсаётган ям-яшил ғўзаларни кўрганимда пахтазордан чиққим келмас эди. О. Ёқубов, Икки муҳаббат
5. Ҳар жиҳатдан тенг, баравар, бир ҳуқуқдаги.
-
Сув худойимнинг мулкими? Халойиқ текис ичади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Мени сайланг, негаким, Энди қадрдон бўла-ман. Бир текис ҳаммангизга Хизмати бажон қиламан. Ҳамза
6. кўчма с.т. Беишкал, силлиқ; бир хил қилиб.
-
Иши жуда текис. Ҳамма иш текис бўлиб кетди.
-
Муса кўса бир ерда турмас, чигитларни бир текисда экиш кераклигини, чигит тўрт энликдан чуқур бўлмаслигини ҳадеб тайинларди. С. Аҳмад, Ҳукм
7. сўзлашув тили Келишган, чиройли.
-
Ўртада ўн олти-ўн етти яшар бачча ўйнайди. У ранг-сиз, хипча, текисгина, яна тўғрироғи, попукдай бола. Ойбек, Танланган асарлар
-
Анов тоғ билан манов тоғ эгиз экан, Жами қиздан охун қизи текис экан. Оқ олма, қизил олма
ТЕКИС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TEKIS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
текис сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар