тентира
билан улашинг
1. Аниқ бир мақсадсиз кезиб юрмоқ, бекорга санқиб, вақт ўтказмоқ, кезмоқ.
-
У [Ёрмат] бутун кун куйиб-ёниб, боши оққан ерларда жиннилардай тентираб, хуфтон вақтида бойникига санқиб келиб қолди. Ойбек, Танланган асарлар
-
У кўп тентираб чарчагани устига, синглисини узоқ ёлғизлатиб қўйганидан хижолатда эди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Кун бўйи тентирагани тентираган. Ҳўкиздай йигит бўлиб қолганидан хабари йўқ. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
2. Сарсон-саргардон бўлмоқ, саргардонликда юрмоқ.
-
Сенларнинг зулмингдан қанча одамлар тентиради. Ўз қишлоғига ўзи сиғмади. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Ахир, нима дейсиз, очмиз демай, совуқмиз демай, кетингизда бир йил тентирадик. Ҳ. Аҳмар, Ким ҳақ?
3. кўчма Кезмоқ, эсмоқ; изғимоқ.
-
Даштнинг салқин шамоли тентираб, чодирнинг ипагини енгил мавжлантиради. Ойбек, Навоий
-
Ер устида булутлар сояси тентираб қолди. М. Мансуров, Ёмби
4. шева Чарчаш, касаллик ва шу кабилар натижасида чайқалиб юрмоқ, гандиракламоқ.
-
У [Саидий] маст кишидай тентирар эди. А. Қаҳҳор, Сароб
-
У [Мухторхон домла] ярим йўлгача чамадонларни озод кўтариб, бардам қадам ташлаб борди-ю, ундан нари ранги оқариб, тиззалари қалтираб, тентирай бошлади. А. Қаҳҳор, Тўйда аза
-
Майдон бирдан қўзғалди. Бошига қон қуйилган, кўзлари қип-қизил одамларнинг қад кўтарганлари тентираб кетди, белини ёзолмаганлари қичқириб юборди. А. Мухтор, Чинор
5. шева Нима қилишни билмай қолмоқ, ўзини йўқотиб қўймоқ; саросимага тушмоқ; эсанкирамоқ.
-
Жанжалнинг фойдаси шундан иборатки, Эҳсон енгилса, тентирайди, ёрдам берадиган киши излайди. А. Қаҳҳор, Сароб
ТЕНТИРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TENTIRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тентира сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар