Izoh.uz сайтида теп сўзининг изоҳи ва маънолари

теп

фл

1. Оёқ билан зарб бермоқ.

  1. Копток тепмоқ. Эшикни тепиб очмоқ. Итни қопмас деб бўлмас, отни тепмас деб бўлмас. Мақол

  2. У [Соли совуқ] шошиб-пишиб, Азим бойваччанинг кўкрагидан итариб эди, Азим унинг киндигига ўхшатиб тепди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

  3. Полвон уни бир тепиб, ерга ағнатди-ю, бўғзидан босиб тураверди. С. Сиёев, Аваз

2. Оёқ босиб, тепкилаб бирор иш қилмоқ.

  1. Том тепмоқ. Лой тепиб пишитмоқ.

  2. Кечалари шинни учун узум тепадилар, кундузи уларни аравалаб шаҳарга ташийдилар. Ойдин, Ямоқчи кўчди

  3. Лой тепиш, лой қориш ишлари қилинмайди. Муштум

3. Ўқ узиш ёки бошқа бир иш пайтида зарб билан орқага силжимоқ, урмоқ.

  1. Бу милтиқ қаттиқ тепар экан.

  2. Нима бало бўлди, машинанинг ручкаси тепиб олдими, дей-ман И. Раҳим, Шонли авлод

4. кўчма Ритмик ҳаракат қилмоқ, дукулламоқ, урмоқ (юрак ва қон томирлари ҳақида).

  1. Юрагим гурс-гурс тепади.

  2. Улар [йигит билан қиз] дарвоза тагига ўтирдилар ва шу зайл бир неча вақт нафасларини ютиб, гўё бир хилда тепаётган қалбларини тинглаб, индамай қолдилар. П. Турсун, Ўқитувчи

  3. Башорат ўзининг оқариб кетганини сезди, чакка томирларида қон гупуллаб тепарди. А. Мухтор, Опа-сингиллар

5. кўчма Тепага, юзага (сиртга) кўтарилиб чиқмоқ, кўринмоқ, намоён бўлмоқ.

  1. Қизамиқ сиртга тепди. Сизот сувлар ер бетига тепиб чиқди.

  2. Тер кучли ишқорли реакция беради ва у танага тепиб, шўрга айланади. Фан ва турмуш

  3. Нима учундир юраги ҳовлиқар, тез-тез урар эди. Юзига қон тепган. Шуҳрат, Шинелли йиллар

  4. Онанинг дили ўғлининг юзига тепиб чиққан аламли норозиликни, аниқ бўлмаса ҳам, дарров сезган эди. С. Анорбоев, Оқсой

6. Баъзи сўзлар билан бирикиб, нарсанинг шу сўз билдирган жойга уриши, етиши маъносини билдиради.

  1. Ана, ғўзаларимизга ўзингиз бир қаранг, белга тепади-я! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

теп сўзи қатнашган жумлалар:

Белига тепмоқ

Ўзи боғланиб келган сўз билдирган нарсанинг бўлишига халақит бермоқ, уни узиб, тўхтатиб қўймоқ маъносини билдиради.
  1. Ишнинг белига тепмоқ. Гапнинг белига тепмоқ.

  2. Э-э, сенмисан? Аммо уйқунинг ҳам белига тепдинг-да! Тинчликми ўзи? О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса

  3. Бу орада роталардан маълумот олиб келган алоқачилар суҳбатнинг белига тепди. Шуҳрат, Шинелли йиллар

Бурга тепди

Тоби қочган кишига нисбатан қўлланади.
  1. Сизни қанақа бурга тепди, ётиб олибсиз? А. Мухтор, Бўронларда бордек ҳаловат

Орқасига тепмоқ

Воз кечиб ҳайдамоқ, қувмоқ.
  1. Дунё ялиниб келган вақтда шоҳ Машраб унинг орқасига тепган эканлар дунё ўзи бевафо, орқасига тепсанг арзийди. Ойбек, Танланган асарлар

Тилаб олган боламни эчки тепиб ўлдирди

Зўрға, жуда қийинчиликлар билан эришган нарсасидан айрилганлик, маҳрум бўлганликни ифодаловчи мақол.

Тўйдирганнинг қорнига тепмоқ

Яхшилик, ҳиммат қилган, қўллаб-қувватлаганга ёмонлик билан жавоб бермоқ маъносидаги ибора.
  1. Энди тўйдирганнинг қорнига тепма-да. А. Муҳиддин, Чап чўнтак

Ўлганнинг устига (чиқиб) тепмоқ

Бирор ёмон ҳолатнинг устига яна бошқаси юз бериши маъносидаги ибора.
  1. Колянинг ҳақорати қалбини наштардек тилган Фотима опага одамларнинг таънасини эшитиш ўлганнинг устига тепгандек бўлди. Р. Файзий, Сен етим эмассан

  2. қўлингда хатинг бор, ўлганнинг устига чиқиб тепгандек, хат-хабар-сиз қўйма! А. Қодирий, Ўтган кунлар


ТЕП сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

TEP сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
12773
Сўзнинг тескари ёзилиши
пет
Ҳарфлар сони
3
Кўришлар сони
27

теп сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
теп сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, теп сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+