Izoh.uz сайтида тепа сўзининг изоҳи ва маънолари

тепа

сф

1. Ер сатҳидан баланд, дўнг жой; тепалик, баландлик.

  1. Ҳадемай ўнг томондаги тепалар, ундан наридаги тик қоялар устида офтоб порлайди. Мирмуҳсин, Меъмор

  2. Суюн оға гаранг, дардли, оч ҳолда тепа устига чиққач, яна боягидек, орқа-олдига қаради. Н. Фозилов, Дийдор

  3. Шу тепалар нишабида камарлар бор. Т. Мурод, От кишнаган оқшом

2. Умуман, бирор жой, маконга нисбатан юқоридаги жой, ер.

  1. Тепадан қараган кишига бу ариқча илон изидек эгилиб, букилиб, ўзининг ўқида айланаётганга ўхшаб кўринар эди. И. Раҳим, Чин муҳаббат

  2. Нигора у ёқ-бу ёққа қаради: юқорида Қашқатов, пастда қалин арчазор, ўнг ва сўлда тепа С. Анорбоев, Оқсой

3. Бирор нарсанинг юқори қисми, усти.

  1. Аризанинг тепасига имзо қўймоқ. Дарахтнинг тепасида бир қуш ўтирибди. Қабр тепасини майса қоплаган.

  2. Ташаккур, устод! Агар энг баланд минора тепасига ғишт қўйсин, десангиз ҳам биз рози. Мирмуҳсин, Меъмор

4. Кўп миқдорда уйилган нарсалардан ҳосил бўлган баландлик, дўнглик.

  1. Гўнг тепа. Кул тепа. Қум тепа.

  2. Бу тупроқ тепа уч кишининг қабри бўлиб чиқди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз

  3. Уч-тўрт юз инсон бошидан турғизилган бир тепа! А. Қодирий, Ўтган кунлар

5. Киши устидаги бўшлиқ, осмон, фалак; юқори.

  1. Самолёт тик тепага кўтарилди. Ку-ёш қоқ тепага келди.

  2. Тепадан офтоб уриб турибди. С. Аҳмад, Томоша

  3. У ўз овозидан уйғониб кетиб, кўзини очганида, тепада ой сузар, ҳамма ёқ жимжит Мирмуҳсин, Меъмор

6. Нисбатан юқори қисмда бўлган, жойлашган; устки.

  1. Ўроз тепадаги қозиқдан дўмбирасини олди Ойбек, Танланган асарлар

  2. [Толнинг] Тепа шохига қурувчилар прожектор ўрнатишган экан, ҳозир атрофни сутдай ёритиб, кўзни қамаштиради. Ў. Усмонов, Сирли соҳил

  3. Устки қатордаги сўйлоқ тишларидан иккитаси тепа лабини ёриб чиққанини кўрган киши ўқчиб юборарди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

7. археол. Пахсадан ишланган қадимий иншоотларнинг харобалари ва уларни тўлдирган маданий қатламлардан ҳосил бўлган дўнглик.

8. 3-шахс эгалик ва жўналиш, ўрин-пайт, чиқиш келишиклари аффикслари билан кўмакчи вазифасида қўлланади ва макон муносабатини ифодалайди.

  1. Адолат ухлаётган жувоннинг тепасига борди. И. Раҳим, Чин муҳаббат

  2. Ботирали Ойшабонуни бир қўли билан четга сурди-да, бойнинг тепасига энгашиб, кўрпани очди. Ҳ. Ғулом, Машъал

  3. Ўтган куни шу икки йигитни қозон тепасида эт олаётганларида кўрган эдилар. Мирмуҳсин, Меъмор

  4. Кейин, пиёлани бутилкага уриб, тепасида парвона бўлиб турган хотинига ўшқира кетди Муштум

  5. Тепамдан вағиллаб самолёт учиб ўтди. Ҳ. Назир, Ёнар дарё

тепа сўзи қатнашган жумлалар:

Икки қўли бир тепа

Бошни чангаллаб, қуруқдан-қуруқ, ҳеч нарсасиз.
  1. [Мастура:] Доимо ҳузур-ҳаловати шуларча-ю, икки қўли бир тепада мен қоламан. Ҳамза, Паранжи сирлари

  2. Болаларимни етакладим-да, икки қўлим бир тепа, бойнинг даргоҳидан кетдим. Ҳ. Ғулом ва А. Шораҳмедов, Ота

Тепа сочи тикка бўлмоқ

Ғоят аччиқланмоқ, ғазабга келмоқ.
  1. — А?! — Раҳимнинг тепа сочи тикка бўлиб, кўзлари қинидан чиқаёзди. — Бекор! Ҳаммаси бекор. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар

Тепасига чиқмоқ (ёки минмоқ)

Ўз ҳукмини ўтказмоқ, бошига чиқиб олиб, менсимай қўймоқ.
  1. Шунча ўқибди — бас, бундан ортиқ ўқиса, тепангга чиқиб кетади. А. Қаҳҳор, Асарлар


ТЕПА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

TEPA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
3416
Сўзнинг тескари ёзилиши
апет
Ҳарфлар сони
4
Кўришлар сони
110

тепа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
тепа сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, тепа сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+