терма
билан улашинг
1. сифатдош Саралаб-саралаб йиғиб, бирлаштириб ташкил этилган, тузилган.
-
Терма футбол жамоаси.
-
Капсанчиларнинг кўпчилиги пахтани билмагани учун, бу экинни унча-мунча биладиган одамлардан терма бригадалар тузишни, бу бригадаларга тажрибали қарияларни бригадир қилиб тайинлашни таклиф қилди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. от Фольк. Бахшилар репертуарида достондан кейин, иккинчи ўринда турадиган, банд тузилиши эркин, уч қатордан 100—150 мисрагача бўладиган фольклор жанри.
-
Фозил Йўлдош ўғли турли мавзуларда термалар ва достонлар айтар эди. Ўзбек адабиёти
-
Унинг [Тўхтагулнинг] ўланларида, термаларида сиёсий жўшқинлик ҳукмрон эди. Ҳ. Нурий, Улуғ оқин
-
Достон ва терма бахшилар ижодида ёнма-ён яшаб келади. ЎТА
3. от Умуман, халқ оғзаки ижодига мансуб, одатда тўрт мисрадан иборат қўшиқ тури.
ТЕРМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TERMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
терма сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар