терминал
билан улашинг
1. тех. Ҳисоблаш системаси таркибига кирувчи, ахборотларни системага киритиш ва ундан чиқариб олиш учун мўлжалланган четда турувчи, сиртқи мослама (компьютерда ишлаганда, монитор, сичқонча, клавиатура кабилар терминал ҳисобланади).
2. Портнинг (ҳаво ёки денгиз портининг) контейнерли ва боғлама юкларни сақлаш ва қайта ишлашга мўлжалланган қисми.
3. Умуман, катта миқдордаги юк, нарса-буюм вақтинча, мавсумий сақланадиган омбор.
-
Пахта толаси терминали.
-
Терминаллар, ўз навбатида, ташқи савдо компаниялари билан тузган шартномаларига кўра, толани экспортга ортишади. Газетадан
-
тайёр маҳсулотларнинг терминаллар орқали хорижга чиқарилаётгани қайта ишлаш корхоналарига ҳам янги имкониятлар эшигини очди Газетадан
4. Пластик карточкалар ёрдамида ишлайдиган, турли ҳисоб-китоб ва тўловларни амалга ошириш учун хизмат қиладиган электрон қурилма.
-
Республикадаги барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларига ўрнатилган терминаллар ёрдамида тўловларни амалга оширишингиз мумкин. Газетадан
-
Банк мутахассислари томонидан ўрна-тилган 1300 савдо терминали ва 20 банкомат мижозлар хизматида. Газетадан
ТЕРМИНАЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TERMINAL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
терминал сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар