тимсол
билан улашинг
1. Тушунтириш учун ёки асос, далил, исбот ва шу кабилар сифатида келтирилган айрим намуна; мисол.
-
Яна тимсол: гўзал адабиёт — руҳий озиқ. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Ҳамжиҳатлик ва ҳақиқий биродарликни ҳозирги кунларда пой-тахтимизда амалга оширилаётган буюк ишлар тимсолида ҳам кўриб турибмиз. Н. Сафаров, Оловли излар
2. Ибрат бўла оладиган кимса, нарса; ўрнак.
-
Дўстликнинг тимсоли азали сенсан, Шоирлар илҳоми, ғазали сенсан. М. Икром
-
Замонамиз маърифатин, донишмандлигин Тимсолидир икки қўшни республикамиз. Ғ. Ғулом
-
Суқ билан қараса, ҳеч ажаб эмас, Чунки сен ҳурликнинг ёрқин тимсоли. Зулфия
3. Белги, рамз.
-
Шода-шода кўсакда гавҳар ётибди Тинчлигимиз тимсоли каптар ётибди. Ё. Мирзо
-
Оловиддин тепаликларида қурилаётган денгиз — халқлар дўстлигининг тимсоли бўлиб қолади. Ўзбекистон қўриқлари
4. Кўз ўнгида, хаёлда, тасаввурда гавдаланган образ, сиймо, кўриниш, сифат.
-
Оромим ҳам йўқолди. Кечалари ухлаёлмай, тўлғаниб чиқа бошладим. Сал мизғидимми, бас, яна кўз олдимда Ёқутхоннинг тимсоли гавдаланади. М. Салом, Кечирим
-
Қалбларга тимсолинг ўрнат, эй бахши, Менга ҳам куйлашни ўргат, эй бахши. Х. Салоҳ, Излар ва ҳислар
ТИМСОЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TIMSOL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тимсол сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар