тингловчи
билан улашинг
1. Тингламоқ феълидан сифатдош.
-
Айтувчи аҳмоқ бўлса, тингловчи доно бўлиши керак. Мақол
-
Ашулаларим тингловчиларга қандай таъсир қилаётганлигини яққол кўриб турардим. Ҳ. Носирова, Мен ўзбек қизиман
2. Ўқув юртлари талабаси ёки курс, тўгарак ва шу кабиларнинг ўқувчиси.
-
Машғулотга фақат мен эмас, тингловчилар ҳам роса тайёрланишади. Саодат
-
Иқтисодиёт тўгараги ишидан ҳамма тингловчилар мамнун бўлишди. Газетадан
3. пиш. Иккинчи шахс.
ТИНГЛОВЧИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TINGLOVCHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тингловчи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар