тишла
билан улашинг
1. Тишлари орасига олиб, бир қисмини узиб, ажратиб олмоқ.
-
Жувон қўлидаги олмани устма-уст бир неча мартаба тишлади ва чала чайнаб ютди. А. Қаҳҳор, Минг бир жон
-
Эъзозхон суви қочган нонни тишлаб, чайнай бошлади. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. Тишлари орасига олиб қисмоқ, тишлари билан тутмоқ, тишида ушламоқ.
-
Мушук боласини тишлаб, ҳовлига олиб чиқди.
-
Мирзакаримбой сўзни нимадан бошлашни билмай, соқолининг учини тишлаб деди. Ойбек, Танланган асарлар
-
[Жўра] Қамчини тишлаган ҳолда, отга минди. Ҳ. Шамс, Душман
3. Тишларини ботириб жароҳатламоқ, қопмоқ.
-
Уни ит тишлаб олди. Бу от тишламайди.
-
Тилини тишлаб олган одам тишини суғуриб ташламайди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
От жонивор, олдидан келганни тишлаб, орқадан келганни тепибди. Эртаклар
4. кўчма Қаттиқ гап билан озор бермоқ, ачитиб гапирмоқ, чақиб олмоқ.
-
Мастон кам-пир неварасининг йиғлаб туриб қилган зорига қарамай, яна тишлаб-тишлаб олмоқчи бўлди, лекин шайтонга ҳай берди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
тишла сўзи қатнашган жумлалар:
Бармоғини тишламоқ
-
Шундай ҳийла билан берардимки \заҳарни\, табиблар бармоғини тишлаб қолган буларди Ойбек, Танланган асарлар
Бурнини тишламоқ
-
Алам қилса, бурнингни тишла. ™
-
Энди уйга қайтиш йўқ. Мирзакаримбой бурнини тишлаб қолсин. Ойбек, Танланган асарлар
Ер тишламоқ
-
Фашист., ё қаншаридан ўқ еб, ер тишлайди, ё эвини қилса, рўпара келган тешикка ўзини уради. А. Қаҳҳор, Асарлар
Мум тишламоқ
-
Эшпўлатов лом-лим демади, деб биз ҳам мум тишлаб кета берсакмикин Муштум
Олдидан келса тишлайди, кетидан келса тепади
-
Мулла Норқўзи ўша гапни ҳазиллашиб айтганини арз қилиш учун олдидан келса тишлар, кетидан келса тепар эди А. Қаҳҳор, Асарлар
Тилини тишламоқ
-
Оғзингни юм, тилингни тишла, Адолат, урушга борганларнинг ҳаммаси ҳам ҳалок бўлавермайди И. Раҳим, Чин муҳаббат
Тишида тишлаб
-
Икки-уч ёшида онадан етим қолади. Отаси уни тишида тишлаб катта қилади. Ҳ. Носирова, Мен ўзбек қизиман
-
топган-тутганини тишида тишлаб сақлади. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
Қулоғидан тишламоқ
-
Сен унинг қулоғини тишлагансан, номард. У. Исмоилов, Сайланма
-
Ёшлигимизда бир-биримизни яхши кўришиб юрардик, қўшни эдик, қулоғини тишлаб ҳам қўйган эдим, — деди Ботирали. Ш. Ризо, Қор ёғди, излар босилди
ТИШЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TISHLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тишла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар