тиш
билан улашинг
1. анат. Овқат ейиш, тишлаш, чайнаш, тутиб туриш учун хизмат қиладиган аъзо.
-
Курак тиш. Озиқ тиш. Фил тиши. Тилла тиш. Тиш чўткаси. Тиш пастаси. Тиш доктори. Тиш тозаламоқ. Тиш қўймоқ, Тишни суғурмоқ (олмоқ).
-
Жувон елкаси оша Сидиқжонга қараб, оппоқ, маржондек тизилган тишларини ярқиратиб илжайди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Қурол, асбоб, машина қисмлари ва шу кабиларнинг (тишга ўхшаш) ўткир, учли қисми.
-
Арранинг тиши. Қирғичнинг тиши. Тароқнинг тишлари. Омочнинг тиши,
-
Аввалги йилларда ҳам трактор ишларди, болалар тушмагур тишини саёз ботиришарди, ҳозир унақаси йўқ. С. Маҳкамов, Катта рулда
-
Тош омочнинг тиши шаклига кирганда, полвон кўриб маъқуллади А. Қаҳҳор, Кўр кўзнинг очилиши
-
Аммо чиғириқ ўқининг тиши чигитни чайнаган чоқда ишчиларнинг айлан-тиришга кучи етмас ва қулоқни чаппа айлантириб, қайтадан олдин босишга мажбур бўлар эдилар. С. Айний, Қуллар
тиш сўзи қатнашган жумлалар:
Тиш ёрмоқ
-
Бу тўғрида қўшнимизга тиш ёрган эдим, у: — Битта-яримтасининг томоғини мойламабсиз-да, — деди. Муштум
-
Тарансевнинг аллақаёққа бош олиб кетганидан хабардор бўлса ҳам, бировга тиш ёрмади. Муштум
Тиши чиқмоқ
-
кечагина шинел кийган Чернетсов, ҳарбийда тиши чиқиб, ҳар-бийда балоғатга етган капитанга тактикадан дарс бермоқчи, деб ўйлади. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Олғирлик билан тишим чиқди, беҳуда гаплар билан тилим бурро бўлди. Муштум
Тиши ўтмоқ
-
Газета ёки китоб ўқиганида, айниқса, техникага оид брошюраларни ўқиганида, баъзиларига тушунмаяпти, ўзининг таъбири билан айтганда, тиши ўтмай қоляпти. Р. Раҳмонов, Тиниб-тинчимас
Тишида (ёки тишининг кавагида ёхуд орасида) сақламоқ
-
Лекин бир илож қилиб тишимда сақлайман уни. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Ма, ол. Бирор кунингга яраб қолар, тишимнинг орасида сақлаб юргандим. Муштум
-
Афандининг тиш кавагида асраб юрган юз танга пули бор эди. Латифалар
Тишини тишига қўймоқ
-
Ножўя гапларни бошингиздан чиқариб таш-ланг, акаси жонидан, унақа вақтлар ўтиб кетган, тишни тишга қўйинг-да, дам бўлинг, бости-бости қилиб юборамиз. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Тағин ҳам фарзанд экан. Тишимни тишимга қўйиб кузатдим. Муштум
Тишини қайрамоқ
-
Йўлчи тишини қайраб, бойваччанинг кўкрагига бир мушт туширди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Тишингни қайраб тур, ука, сал қўл бўшасин, катта тўй қилиб бераман. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
Тишининг оқини кўрсатмоқ
-
Шундай табаррук одамга қайси бетим билан тишимнинг оқини кўрсатаман? М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Тиш-тирноғи билан
-
Тиш-тирноғим билан шу ерда, шу болаларнинг севган ўқитувчиси бўлиб қолишга тиришаман. П. Турсун, Ўқитувчи
сўзлашув тили Таш, сирт, ташқари.
-
Мол оласи тишида, одам оласи ичида. Мақол
-
Ўзи тишдан ялтираб кўринса ҳам, ички жиҳатдан сурбет бир кимсага ўхшаб қолди. П. Турсун, Ўқитувчи
ТИШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TISH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тиш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар