тиғиз
билан улашинг
1. Бир-бирига жуда яқин жойлашган; оралиғи қисқа; зич, қалин.
-
Тиғиз дарахтлар. Залда одам тиғиз. Тиғиз ўтқазилган кўчатлар.
-
Энди улар анча зич-тиғиз қаторлар билан илгариларди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Тутқун сасни тополмадим Тиғиз ўрмонларда ҳам. М. Шайхзода
-
Мажнунтол барглари орасидан сирқиб тушаётган ёмғир томчилари қизнинг пайваста қошларига, тиғиз киприкларига тегган. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. Муайян иш (ишлар) учун вақтнинг камлиги, қисқалиги; зиқ.
-
Кузакдаги баракали хирмон шу тиғиз кунлардаги ишнинг унуми ва сифатига боғлиқ.
-
— Вақт тиғиз. Ҳали билет ҳам олганим йўқ,— деди Маҳмуд. А. Убайдуллаев, Ҳаёт оқими
-
Агар меҳмоннинг вақти тиғиз бўлса, ҳар бир уйдан бир нарса олиб чиқилиб, дастурхонга қўйиб чиқилади. Ш. Холмирзаев, Қил кўприк
3. Бажарилиши лозим бўлган ишлар кўп ва у тез суратда, узлуксиз бажарилиши лозим бўлган ҳолат; шошилинч, ошиғич, қисталанг.
-
Анҳорда икки обжувоз ва икки тегирмон ишлаб туради Шунга қарамай, иш тиғиз. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
-
Далада ишнинг тиғиз вақти ўтгани учун мардикорларга бундан бир неча кун илгари жавоб берилган. Ойбек, Танланган асарлар
ТИҒИЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TIG‘IZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тиғиз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар