тизма
билан улашинг
1. Бирин-кетин ёки ёнма-ён жойлашган; қатор.
-
Очил Зарафшон тизма тоғи этагида, чорвадор ва боғдор қишлоқда ўсган. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Уйлар икки қаватли бўлиб, трассадан анча юқори, тизма қум адирлар устида саф тортганлар. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
2. Характери, табиати, муносабати ва шу кабиларга кўра бир-бирига боғлиқ бўлган, кетма-кет ёки ёнма-ён содир бўладиган воқеа ва ҳодисалар тизилмаси мажмуи; тизим.
-
Асар-да иштирок этувчи қаҳрамонларнинг характерини, уларнинг ўзаро муносабатларини очиб берадиган, бир-бирига боғланган воқеалар тизмаси асарнинг сюжети дейилади. Адабиёт хрестоматияси
-
Биз Жиззах насос станциялари тизмаси қурилаётган бошқа участкаларга йўл олдик. Ўзбекистон қўриқлари
ТИЗМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TIZMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тизма сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар