тизим
билан улашинг
1. Ип, сим ва шу кабиларга терилган нарса; шода.
-
Бир тизим марварид. Бир тизим маржон. Бир тизим помидор қоқи. Бир тизим қалампир.
-
Биз ишни чўзмаслик учун ҳар қувурни алоҳида эмас, икки-учтасини бир тизим қилиб бураб олар эдик. П. Қодиров, Эрк
2. Бир соҳа, муассаса ва шу кабиларга оид йўналиш, иш-фаолият кабилар мажмуи.
-
Банк тизими. Халқ таълими тизими. Хавфсизлик тизими.
-
Меҳнат вазирлиги тизимида ишлаётганингизга ҳам анча бўлибди. Тизим ва унинг жойлардаги бўлимларида хо-тин-қизларнинг фаолияти қандай? — Тизимимизда ишлаётган хотин-қизларнинг олиб бораётган ишлари яхши. Меҳнат
-
Мамлакатимизнинг ташқи иқтисодий муносабатларида муҳим ўрин эгаллаган ташқи савдо тизимидаги туб ўзгаришлар суст амалга оширилмоқда. Фан ва турмуш
3. Ўзаро боғлиқ ва узвий тартибда бўлган нарса, ҳодисалар бирлиги, мажмуи.
-
Барча бўғиндаги давлат идоралари фаолиятининг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қиладиган қонунлар тизимини барпо этиш лозим. Газетадан
4. Ўзаро боғлиқ қисмлардан ташкил топтан тузилма, ижтимоий, сиёсий ва бошқалар жиҳатдан тузилиш шакли.
-
Улар, бизга маълум сабабларга кўра, Марказ деб аталувчи эски тизимдан ниҳоятда безиллаб қолишган. Газетадан
-
Жумҳуриятларда бугун мутлақо бир-бирига ўхшамайдиган турли хил ижтимоий-сиёсий тизимлар вужудга келмоқда. Газетадан
5. Бирор иш-фаолиятни ташкил этиш, амалга оширишнинг шакл ва тартиб-қоидалари мажмуи.
-
Баҳолашнинг рейтинг тизимига ўтилди. Маърифат
-
меҳнат унум-дорлигини таъминловчи омилларнинг мунтазам тизимини яратиш тарафдоримиз. Газетадан
ТИЗИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TIZIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тизим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар