тизгин
билан улашинг
1. От, эшак ва бошқалар ҳайвонларни боғлаш ёки қантариб қўйиш учун хизмат қиладиган, учи сувлуққа ёки бошвоққа бириктириладиган узун тасма ёки чизимча.
-
Шербек эгардан сакраб тушди. Отнинг тизгинини панжарага боғлаб, чўчқахонага қараб юрди. С. Анорбоев, Оқсой
2. сўзлашув тили Жилов.
-
Овчилар хийла илгарилаб кетди. Жувон тизгинни сал бўшатган эди той бирданига кўтарилиб кетди. А. Қаҳҳор, Хотинлар
-
Раис отидан тушиб, тизгинни билагига солди-да, ариқдан юзини ювди. Ҳ. Нуъмон, Фасллар
3. кўчма Бошқариш воситаси, бошқарув.
-
Ёшларда ҳаё йўқ. Йўқ, айб онасида, тизгинини бўш қўйди. А. Убайдуллаев, Ҳаёт оқими
-
Ўрта Осиёдаги ирригация иншоотларининг тизгини унинг қўлида. А. Абдуқодиров, Бўзсувдан Сирдарёгача
-
Табиатимни ланж қилган баъзи нуқсонларни ҳисобламасам, мен сафаримдан хурсандман, — суҳбат тизгинини ўз қўлига олди афанди. Муштум
ТИЗГИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TIZGIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тизгин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар