тизгинла
билан улашинг
1. От, эшак ва бошқалар ҳайвонлар бошига тизгин боғламоқ, тизгин солмоқ; жиловламоқ.
-
Кишноқини фақат Андриян тизгинлай оларди. Газетадан
2. кўчма Ўз амрига, иродасига бўйсундирмоқ, итоат қилдирмоқ; жиловламоқ.
-
— Уч раисдан бирини танлаш мумкин, — деди Зуннунов, — катта хўжалик, одамлари ҳар хил, уларни тизгинлаб оладиган кексароқ, тажрибалироқ одам керак-да! И. Раҳим, Ихлос
-
Қоплонбекнинг ичига тушган ҳар қадаҳ коньяк сўз бўлиб қайнаса ҳам, у ўзини тизгинлаб турарди. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
-
Асов дарёлар тизгинланиб, улардан нур ва қувват олинаётир. Газетадан
ТИЗГИНЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TIZGINLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тизгинла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар