тиз
билан улашинг
1. Ип, сим ва шу кабилар нарсаларга ўтказиб шодаламоқ; термоқ.
-
Марварид доналарини ипга тизмоқ. Маржон тизмоқ. Гўшт бурдаларини сихга тизмоқ.
-
Катта-катта мунчоқдан тизиб, тасбеҳ қилиб берибди Олтин олма
2. сўзлашув тили Кимса ёки нарсаларни ёнма-ён ёки бирин-кетин жойламоқ, термоқ, саф ёки қатор қилмоқ; сафламоқ, қаторламоқ.
-
Солдатларни сафга тизмоқ. Токчаларга анор, олма, беҳилар қатор-қатор тизиб ташланган.
-
Трактор паркидаги барча агрегат ва механизмлар сифатли созланиб, старт чизиғига тизиб қўйилган. Газетадан
3. кўчма Бири кетидан бошқасини, бирин-кетин, узлуксиз келтирмоқ, қаторлаштирмоқ, қалаштириб ташламоқ.
-
Маърузачи қуруқ рақамларни тизди.
-
Қулай пайт келса, [Элмурод] илҳоми қайнаб, қизнинг кўзларига тикилганича, гапларни тизиб ташлар эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Меҳнатнинг таърифини ёзган китоблар, Мардлар номин ҳарфма-ҳарф тизган китоблар. М. Шайхзода
ТИЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TIZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тиз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар