тийрак
билан улашинг
1. Бир ерда тинч турмайдиган, ғайрати ичига сиғмайдиган; серҳаракат (асосан ёшларга нисбатан қўлланади).
-
Тийрак бир бола армиядан кеча қайтган мезбоннинг ёнига ўтириб, медални ҳавас билан томоша қила бошлади. Н. Сафаров, Тошга битилган хат
2. Бардам, тетик, бақувват.
-
Саксонлардан ўтган, лекин тийрак чол.
3. Зийрак, ҳушёр.
-
Отаси ўйланиб қолди: ҳар нарсани билишга қизиқувчан, тийрак қизимга нима десам экан ? Й. Муқимов, Ипак толаси
-
Сочлари дув оқарган, аммо кўз қарашлари тийрак доктор опа ҳар куни Шерзоддан қандоқ овқатланганини сўрайди. Ў. Ҳошимов, Нур борки, соя бор
тийрак сўзи қатнашган жумлалар:
Тийрак тортмоқ
-
Бахмальдек юмшоқ, чинни овозидек жарангдор бу кулгидан алла-нечук жонланиб, тийрак тортади. Н. Нор-қобилов, Бекатдаги оқ уйча
ТИЙРАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TIYRAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тийрак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар