тизил
билан улашинг
1. Тизмоқ 1 феълининг мажҳул нисбати.
-
Марварид доналари ипга тизилди. Токчаларга тизилган олма, анорлар.
-
Энди отишмалар яққол эшитилибгина қолмай, ён-веримизга ўқ ёғилар, из қолдирувчи ўқлар маржондек тизилиб учарди. А. Убайдуллаев, Қонли издан
-
Саҳна олдига тизилган скамейкаларни турли ташкилот ва мактаблардан келган вакиллар ва бошқа меҳмонлар тўлдирган. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Тизмоқ 2 феълининг ўзлик нисбати.
-
Солдатлар сафга тизилди. Қалдирғочлар электр симига тизилиб ўтиришибди.
-
Майин эсаётган шамол унинг [Саодатнинг] бетидан марварид доналари сингари тизилиб ётган терларни ялаб кетди. Н. Сафаров, Саодатнинг қиссаси
-
Йўлда, теракзорда машиналар, мотоцикллар, отлар, велосипедлар тизилибди. Ҳ. Ғулом Сенга интиламан
3. кўчма Бирин-кетин гавдаланмоқ, кўринмоқ, қаторлашиб ўтмоқ.
-
Камбағал эри билан кўрган кунлар, беш бола билан бева қолиб тортган азоб-уқубатлари кўз ўнгидан бир-бир тизилиб ўтди. Ҳ. Нуъмон ва А. Шораҳмедов, Ота
4. шева Томоқ ёки ичакдан тиқилиб ўтмоқ, тўхтаб қолгандай туюлмоқ.
-
Ҳалиги овқат кўкрагимда тизилиб турибди.
-
Сенсиз ўтмас, ҳатто сув ҳам тизилар! Кулиб гоҳо, назар солмасанг бўлмас! С. Абдулла, Тоҳир ва Зуҳра
тизил сўзи қатнашган жумлалар:
Кўзда(н) ёши тизилди
-
Ёлғизлигим сезилди, Кўзда ёшим тизилди, Юрак-бағрим эзилди, Келмайсанми, Хадичам. Қўшиқлар
ТИЗИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TIZIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тизил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар