тиғ
билан улашинг
1. Қилич, ханжар, пичоқ, найза каби совуқ қуролларнинг умумий номи.
-
Тиғ яраси тузалар, тил яраси тузалмас. Мақол
-
Аммо тиғ тегиб, қўл ёки оёғи узилганлар оҳ-воҳ уриб, мадад кутиб ётарди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Эрназар жаллод, Шералини сиёсат билан йиқитди ва пўлат тиғини қинидан тортди. Эрали ва Шерали
2. Кесувчи асбоб, қурол-яроғ ва шу кабиларнинг кескир қирраси, дами; турли машина, механизм ва шу кабиларнинг кескич қисми.
-
Болтанинг тиғи. Қиличнинг тиғи.
-
Кетмон тиғини қайирадиган тош-метин эски пахсаларни қизлар неча чақирим ердан ташиб келиб, далага тўкишди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Қайнарнинг бўйдор ўтлари косилкаларнинг беомон тиғлари зарбидан юзтубан йиқиларди. С. Анорбоев, Оқсой
3. Ништар, найза каби асбобларнинг ўткир учи, найзаси.
4. сўзлашув тили Ствол, мил.
-
Қўш тиғ милтиқ.
-
Вагондан энг кейин тушган ва милтиғини тиғидан ушлаб, кетмондай елкасига қўйиб келаётган Аҳмаджон А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
5. кўчма Умуман, тиғ, найза каби таъсир ўтказувчи нарса, куч.
-
Зулм тиғи. Жабр тиғи.
-
Илм-у фан тиғи бирлан жаҳл бағрини қон сил. Ҳамза
-
Уччига чиққан маъмуриятчи деган сарлавҳа остидаги мақоланинг ўткир тиғи Ойқизга қаратилган бўлса ҳам Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
тиғ сўзи қатнашган жумлалар:
Тиғ тегизмоқ (ёки урмоқ)
-
Тепа шохга асло тиғ тегиза кўрманглар. Н. Сафаров, Олияхон Султонова
Тиғ кўтармоқ
-
Тақсир, узр, фуқарочилик, адолатсизликка қарши яна тиғ кўтаришга тўғри келди. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
Тиғ урмоқ (ёки тортмоқ)
-
Тиғ уриб яраламоқ.
-
Қайси фарзанд отасига тиғ тортар. Рустамхон
(Дами) тиғдан ўтказмоқ
-
Подшоҳ: — Ҳеч ким менга шу сирни ошкор қилмаса, шаҳар халқини дами тиғдан ўтказиб, тупроқ билан баробар қиламан, — дебди. Эртаклар
-
Яқинда Али уйқудан туради, зулфиқорини кўтариб, диндан чиққан бандаларни тиғдан ўтказади, дедилар. С. Аҳмад, Ҳукм
Қуёш (ёки кун, саратон) тиғи
-
Кун тиғида ёниб-ўчиб Кўринади кетмонлар. Т. Тўла;
-
Кунларнинг бирида, саратоннинг тиғида боғбоннинг этлари увушибди, томоғи қуришибди. Ё. Шукуров, Уч савол
Қуёш (ёки кун, тонг) тиғ урди (ёки тортди, ёйди, ёрди)
-
Кун тиғ уриб қолган эди. Ўрталик аллақачон ёришган. Ғ. Ғулом, Шум бола
-
Кун тиғ тортиб, дарёнинг у томонидаги адирларнинг сирти тўқ яшил, жилғалари қора тусга кирди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Шарқ осмонининг тепасида тонг тиғ ура бошлаган бўлса ҳам, деворлар, дарахтлар ичига кўмилган шаҳар ҳали анча қоронғи эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Чош-гоҳ маҳалида қуёш булутлар орасидан тиғ ёриб чиқди. Р. Раҳмон, Меҳр кўзда
Қўлга тиғ олмоқ
-
Урушни бошлаган мен эмас, сенсан, энди жазосини тортасан ўзинг, Кўлга тиғ олишга мажбур этган сен. Энди шу тиғ билан ўйилар кўзинг. Уйғун
ТИҒ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TIG‘ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тиғ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар