тобуткаш
билан улашинг
1. Тобут кўтарувчиларнинг ҳар бири.
-
Бирдан тобуткашлар ҳаракатга тушиб қолишганда, хотин-халаж уввос тортиб йиғлай бошлаган эди Й. Шамшаров, Тошқин
2. кўчма Яхши-ёмон кунларда бир-бирига ҳамдам, ҳамдард бўлувчи бир ерли кишилар.
-
Йўқ, қизим, ўйлаб гапиринг. Ман, қари одам, беш кунлигим борми, йўқми, бошқа шаҳарда мусофир бўлиб юраманми? Ахир менинг тобуткашларим бунда. Мирмуҳсин, Умид
-
— Жамоат, — кекса бой., салмоқли равишда гапира бошлади, — алҳамдулилло, ҳаммамиз мусулмонмиз бир маҳалладамиз, тобуткашмиз Ойбек, Танланган асарлар
ТОБУТКАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOBUTKASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тобуткаш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар