тож
билан улашинг
1. Шоҳларнинг ҳукмронлик рамзи бўлган, қимматбаҳо тошлар қадалган зийнатли бош кийими.
-
Шоҳларнинг бошида тилладан тожи, Неча шаҳарлардан олади божи. Фольклор
-
[Мирзо Ёдгор} Журжонни қўлга олиб, пойтахт Ҳиротни босиш, тож кийиш умиди билан уринади. Ойбек, Навоий
2. айнан Гултож.
3. Баъзи қушларнинг бошидаги этдор ўсимта.
-
Хўрознинг тожи.
-
Келин дарҳақиқат ёш, лекин худди қизиқчиликка семиргандай юм-юмалоқ; эгнида енгсиз қизил кўйлак, бошида попишакнинг тожига ўхшаган, лекин қизил шляпа. А. Қаҳҳор, Тўйда аза
-
катта теракка иккита қуш келиб қўнди. Нарининг бошида тожи бор. С. Нуров, Нарвон
4. кўчма Бирор нарсанинг юқори, етук қисми, унинг ифодачиси.
-
Инсон барча махлуқотнинг тожидир. Ойбек, Навоий
-
— Чидаш керак. Сабр — инсон иродасининг тожи, — деди Жўрахон. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
-
Агар мазкур шеър бамисли бир қуш бўлса, бу байт унинг тожи-ку С. Сиёев, Аваз
5. кўчма Бирор мусобақада ғолиблик унвони ва шу ғолиблик учун кийдириладиган кийим.
-
Қуръага кўра, биринчи партияда оқ доналарни тож талабгори суради. Газетадан
6. астрономия Қуёш атрофидаги, кун тутилиш пайтларида яхши кўринадиган ёруғ гардиш.
-
Қуёш атмосферасининг учинчи, энг қалин ва энг сийрак қатлами Қуёш тожи дейилади. Астрономия
7. тех. Гупчакка ёки бошқа асосга ўрнатиладиган гардишсимон қисм.
-
Шестерня тожи. Тож шестерня.
тож сўзи қатнашган жумлалар:
Соҳиби тож
-
Алишер ва тожи давлат бўлмиш Ҳусайн Бойқаро ҳазратлари гўдакликда дўст ва ҳаммактаб эканлар. Ойбек, Навоий
Тож-у тахт ёки тахт-у тож
-
Бу олишув, тож-у тахт талашувларидан фақат фуқаро азоб чекади. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Бу ўт учқунлари яқинларда бирдан алангаланиб юзага чиқади, амирнинг тахт-у тожини, унинг ҳомийлари билан бирга куйдириб кул қилади. С. Айний, Дохунда
ТОЖ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOJ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тож сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар