тобла
билан улашинг
1. Тафтига, алангасига тутмоқ, қиздирмоқ.
-
Чўпон ота пахмоқ соқолларини силаб, бағрини офтобга тоблаб, тоғ бағрига ёнбошлади. Ойдин, Фарҳодлар
-
Зокир Ўринович печга қўлларини тоблаб, бир оз иситгач жавон ёнига борди. Ш. Холмирзаев, Йўллар, йўлдошлар
2. махс. Махсус қурилмада қиздириш ва бошқалар йўллар билан ишлов бериш орқали етилтирмоқ, тобига келтирмоқ.
-
Темирдан уранни қилоламиз фарқ, Пўлат тобламоққа ўз кўрамиз бор. Р. Бобожон
3. кўчма Чидам-бардошли қилиб етиштирмоқ; чиниқтирмоқ.
-
Мамажон-ку пишиган, ҳаёт обдан тоблаган уни. С. Нуров, Нарвон
-
Кураш оловида тобладик ўзни, Тарих жилдларида шуҳратимиз бор. Р. Бобожон
1. Пишитмоқ, эшмоқ, чийрамоқ.
-
Ипни тобламоқ.
2. Чиройли, кўркам қилиб ўрмоқ (соч ҳақида).
-
Тоблаб зулфин ўрган борми? Ёрман суҳбат қурган борми? Ёки бирга юрган борми? Равшан
ТОБЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOBLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тобла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар