тоб
билан улашинг
1. Киши организмининг ҳолати; соғлиқ.
-
Тобим яхши. Тоби дуруст эмас.
-
— Ота, тобингиз жойидами? — деб сўради йигит ташвишланиб. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Меъёрига етиш, етилиш (етилганлик) даражаси, ҳолати.
-
— Ернинг тоби бундан ор-тиқ бўлмайди, — деди у синовчан назар билан ёнидагиларга қараб. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
Ҳосил мўл, тобида силос қилмасак, шираси камайиб, бурди кетади. Ф. Нуруллаев, Бўз йигит
-
Сайислар билади отнинг тобини. Эргаш Жуманбулбул ўғли
3. кўчма Хоҳиш-истак, майл, рағбат.
-
Ишга тобинг борми, жиян? Ойбек, Танланган асарлар
-
На ўқишга, на юмушга тоби йўқ, таъби нозик Гулдаста
4. Чидам, тоқат.
-
Тоб бермоқ.
-
Отангга берма азоб, Азобга қолмаган тоб. Ҳ. Олимжон
5. Тафт, дам.
-
Қорамтир, қўнғир, пушти булут карвонлари гўё қизил шуъла тобидан шарққа шошилиб қочар эди. П. Турсун, Ўқи-тувчи
6. шева Худди, нақ.
-
Сен опанг Жумагулнинг тоб ўзисан, лекин бир озгина фарқинг бор, холос. Ж. Шарипов, Хоразм
тоб сўзи қатнашган жумлалар:
Тоби айнимоқ (ёки қочмоқ)
-
Шу кунда сал тобим айниб юрибди. Ўлиб-нетиб қолсам С. Аҳмад, Уфқ
-
Жиндай тобим келишмай қолди А. Мухтор, Бўронларда бордек ҳаловат
-
Ўриклар данак қотирганда тобим қочиб қолди. М. Мансуров, Ёмби
-
Бунинг олдидан кетолмай қолдим, ота, тоби йўқ. А. Мухтор, Чинор
Тобига етмоқ (ёки келмоқ)
-
Кечагина пахталари бодроқдай очилиб ётган далалар шудгордан кейин қор остида бўрсиллаб ётибди, тобига етаяпти. Газетадан
-
Сўфининг танларига бирдан ўт туташгандай бўлди. Бутун вужуди қизиган танурдай [тандирдай] тобига келган эди. Чўлпон, Кеча ва кундуз
-
Балиқ шўрва келди тобига чоғи, Дастурхонга чўкди овчилар шу чоқ. М. Икром, Балиқовида
Тоб бермоқ
-
Низомиддинов унинг ўтли қарашига тоб беролмай, аста-аста юриб, дарвозадан чиқди. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Лаънатининг хотин олишга ихлоси баланд-у, катта чиқимга тоби йўқ. П. Турсун, Ўқи-тувчи
Тоб бермоқ
-
Мана, кўз ўнгимизда қуёшнинг ҳаётбахш тафтига тоб бериб, кенг пичанзор водий ястаниб ётибди. Газетадан
Тоб ташламоқ
-
Эшик тоб ташлабди.
-
Дангаса меҳнат учун бермайди тоб, Офтобда ҳўл ёғоч ташлайди тоб. Ҳабибий
-
Икки зинадан кўтарилди. Тоб ташлаб, тахталарининг ораси очилиб қолган юпқа эшикка рўпара бўлди. С. Нуров, Нарвон
-
Келдиёров уларни гап билан узиб олди: — От-улов баҳона, ўзларинг тоб ташлаб қолгансизлар. Муштум
-
Чол ҳали-бери тоб ташламасди. Кенжамиз аварияда нобуд бўлгандан сўнг синиб қолдилар. Н. Қобил
Тобга олмоқ
-
Шуйтиб қистаб йўл тортди, Тобга олиб Ғиротди. Эргаш Жуманбулбул ўғли
Шу тобда
-
Лекин шу тобда қизнинг бағрини бир нарса қаттиқ ўртади ва у ўкириб йиғлаб юборди. Ёшлик
ТОБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тоб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар